BIMUz
Лентадаги тугма: Data Manager

BIM Data Manager — UzMKL классификатори

Плагин ёнидаги классификатор Excel пакетларини (масалан, UzMKL) очади, варақларини жадвалда кўрсатади ва барча устунлар бўйича қидиришга имкон беради. «Avtomatik klassifikatsiyalsh» тугмаси танланган варақдаги арматура сатрларини қоидага айлантиради ва моделдаги барча арматура (Rebar) стерженларига класс ва диаметр бўйича мос классификатор кодини, номини, ўлчов бирлигини ва смета нормасини BIMUz_ параметрларига ёзади.

Олдиндан тайёрлаш

  • Классификатор пакетлари — *.xlsx файллар плагин папкасидаги «06_BIMDataManager\Data» ичида туради (плагин билан UzMKL.xlsx келади). Биринчи сатр — устун сарлавҳалари.
  • Автоматик классификация учун варақ устунлари тартиби муҳим: 1-устун — классификатор коди, 3-устун — номи, 4-устун — ўлчов бирлиги, 7-устун — смета норма коди, 8-устун — смета норма номи.
  • Моделда Revit арматураси (Rebar) бўлсин. Класс арматура типи номидан аниқланади: номда A240 / A-I, A300 / A-II, A400 / A-III ёки A500 / A500C / B500C бўлиши керак (лотин ёки кирилл ҳарфлар билан). Диаметр — тип параметри «Диаметр стержня».
  • Натижа ёзиладиган параметрлар арматура категориясига олдиндан қўшилган бўлсин (матн тури): BIMUz_Код классификатора, BIMUz_Наименование классификатора, BIMUz_Единица измерения классификатора, BIMUz_Код сметной нормы, BIMUz_Наименование сметной нормы, BIMUz_Класс арматуры, BIMUz_Диаметр арматуры. Мавжуд бўлмаган параметр ўтказиб юборилади.

Ишлаш тартиби

  1. «BIM классификатор» панелида «Data Manager» тугмасини босинг. «BIM Data Manager» ойнаси очилади.

  2. «Klassifikatsiya paketi» гуруҳида пакетни танланг (масалан, UzMKL) ва «Yuklash»ни босинг.

  3. «List» рўйхатидан варақни танланг — унинг сатрлари жадвалда кўринади. Пастдаги ҳолат сатрида ёзувлар сони чиқади.

  4. «Qidirish» майдонига матн ёзинг — жадвал барча устунлар бўйича фильтрланади (масалан, «ДИАМЕТР 12»).

  5. Арматура варағи очиқ турганда «Avtomatik klassifikatsiyalsh»ни босинг. Аввал «Konvertatsiya natijasi» ойнасида топилган арматура қоидалари сони, кейин «Автоматик классификация натижаси» ҳисоботи чиқади.

  6. «Yopish» тугмаси билан ойнани ёпинг — юкланган жадвал хотирадан тозаланади.

Созламалар

Klassifikatsiya paketi

МайдонТавсиф
Пакет«06_BIMDataManager\Data» папкасидаги *.xlsx файллар рўйхати; номи — файл номи.
ListЮкланган Excel файлнинг варақлари. Танланган варақ жадвалда кўрсатилади ва автоматик классификация шу варақдан олинади.

Жадвал

МайдонТавсиф
QidirishБарча устунлар бўйича «ичида бор» қидируви. Бўш бўлса — ҳамма сатрлар.

Тугмалар

МайдонТавсиф
Avtomatik klassifikatsiyalshВарақдаги номи «СТАЛЬ АРМАТУР…», «АРМАТУРНАЯ СТАЛЬ…» ёки «ПРОВОЛОКА…» билан бошланадиган ва класси аниқланадиган сатрлар қоидага айланади; диаметр номидаги «ДИАМЕТР N» дан олинади. Моделдаги ҳар бир Rebar учун класс мос ва диаметри мос келадиган энг аниқ қоида танланади.
Qo'shish, Tahrirlash, O'chirish, Import/Export JSON, Import/Export ExcelҲозирги версияда бу тугмалар ҳали ишламайди — жадвални Excel'да таҳрирлаб, файлни Data папкасига қўйинг.

Натижа

  • Ҳар бир мос Rebar'га ёзилади: BIMUz_Код классификатора, BIMUz_Наименование классификатора, BIMUz_Единица измерения классификатора, BIMUz_Код сметной нормы, BIMUz_Наименование сметной нормы, BIMUz_Класс арматуры (A-I, A-II, A-III ёки A500C), BIMUz_Диаметр арматуры.
  • Ҳисобот: Rebar элементлар сони, жами стерженлар (тўпламдаги позициялар билан), жами оғирлик (т) ва ҳар бир классификатор коди бўйича стержен сони ва оғирлиги. Оғирлик L × d²/162 кг/м формуласи бўйича ҳисобланади.
  • Ёзув «Avtomatik klassifikatsiya» транзакциясида бажарилади — Ctrl+Z билан бекор қилинади.

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • Ҳозирча фақат арматура (Rebar) классификация қилинади; бетон, металл ва бошқа материаллар учун классификаторлар кейинги версияларда.
  • Арматура типи номида класс бўлмаса (масалан, фақат «12»), мос қоида топилмайди ва стержень классификацияланмайди.
  • Ҳисоботдаги «Классификация қилинди» сони — параметри ҳақиқатан ўзгарган элементлар. Қайта ишга туширишда қийматлар ўзгармаса, сон 0 бўлиши мумкин — бу хато эмас.
  • Excel жадвалини олдин юкламасдан «Avtomatik klassifikatsiyalsh» босилса, «Аввал Excel жадвалини юкланг» огоҳлантириши чиқади.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.