BIMUz
Лентадаги тугма: Smeta TXT Test

Арматурани смета TXT файлига экспорт (тест)

Моделдаги Revit арматурасини асос (host) элементлари бўйича йиғади, оғирлигини тоннада ҳисоблайди ва смета гуруҳи бўйича норма сатрларини TXT файлга ёзади. Гуруҳ норма коди, асосий ресурс коди, номи ва ўлчов бирлиги билан SmetaNorms.csv орқали боғланади; сатрлар AbcInputTemplate.txt шаблонига қўйилади. Буйруқ моделни ўзгартирмайди. Бу тест буйруғи.

Олдиндан тайёрлаш

  • Плагин папкасидаги «06_BIMDataManager\Data» ичида SmetaNorms.csv ва AbcInputTemplate.txt бўлиши шарт. CSV сатри: SmetaGroup|NormCode|PrimaryResourceCode|NormName|Unit (5 та майдон, «|» билан; «#» билан бошланган сатр — изоҳ). Шаблонда {POSITIONS} белгиси бўлиши керак.
  • Моделда Revit арматураси (Rebar) бўлсин. Смета гуруҳи шу тартибда изланади (аввал асос элементда, кейин арматуранинг ўзида): BIMUz_Спецификация_Марка → (арматура учун) «Метка основы» → ADSK_Метка основы → Метка основы → Марка → стандарт «Марка». Экземпляр параметри бўш бўлса — тип параметри олинади.
  • Гуруҳ қиймати SmetaNorms.csv'даги SmetaGroup билан бир хил бўлиши керак (катта-кичик ҳарф фарқ қилмайди).

Ишлаш тартиби

  1. «BIM классификатор» панелида «Smeta TXT Test» тугмасини босинг.

  2. «Smeta TXT eksportini saqlash» ойнасида файл жойини танланг. Таклиф қилинган ном: BIMUz-Smeta-ЙЙЙЙООКК-ССММ.txt.

  3. Автоматик режим: моделдаги барча арматура асос элементлари бўйича йиғилади, гуруҳлари CSV билан солиштирилади ва файл ёзилади.

  4. Моделда мос гуруҳ топилмаса ва SmetaNorms.csv'да фақат битта сатр бўлса — тест режими: «Modelda smeta guruhi topilmadi» хабаридан кейин шу гуруҳдаги фундаментларни танланг ва Finish (Готово)ни босинг.

  5. Якунда «BIMUz — Smeta TXT» ойнасида файл йўли, Rebar сони, экспорт қилинган гуруҳлар, жами арматура (т), режим ва mapping топилмаган гуруҳлар кўрсатилади.

Натижа

  • TXT файл — AbcInputTemplate.txt шаблони, {POSITIONS} ўрнига ҳар гуруҳ учун битта сатр: NormCode(РС PrimaryResourceCode)'m1+m2+…=Гуруҳ''NormName'Unit*. m1, m2 … — ҳар бир асос элементдаги арматура оғирлиги (т, 4 хонагача, вергул билан).
  • Оғирлик: стерженлар умумий узунлиги (м) × d²/162 (кг/м) / 1000. Асосга боғланмаган арматура алоҳида қисм сифатида ҳисобланади.
  • Файл Windows-1251 кодировкасида ёзилади. Модел ўзгармайди (фақат ўқиш режими).

Қоидалар ва маслаҳатлар

  • CSV'да мос сатри йўқ гуруҳлар экспорт қилинмайди — ҳисоботда «Mapping topilmagan guruhlar» рўйхатида кўрсатилади.
  • Тест режимида фақат танланган элементларга Revit'да асос сифатида боғланган Rebar ҳисобланади; бундай арматура топилмаса, хато чиқади.
  • IFC арматура учун смета гуруҳини «IFC Host Mapping» буйруғи ёзадиган ADSK_Метка основы параметри орқали бериш мумкин.
  • Буйруқ тест босқичида: ҳисобланадиган ресурс — фақат арматура оғирлиги.

Revit'да BIMUz тугмаси устида F1 босилса, шу саҳифа очилади.